"Марсель"нинг собиқ президенти вафот этди
03 окт 2021 18:40
Новости
"Марсель"нинг собиқ президенти вафот этди
3 октябрь куни "Марсель" ва "Adidas"нинг собиқ президенти Бернар Тапи 78 ёшида вафот этди.
2017 йилдан буён у ошқозон саратонига қарши курашиб келаётганди. Сўнгги ойларда унинг саломатлиги анча ёмонлашганди.
"Тапи доимо марселликларнинг юрагида қолади. У бир умр клубнинг афсонаси бўлаверади. Унинг яқинларига таъзия билдирамиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Тапи 1986-1994 йиллар давомида "Марсель" клуби президенти бўлиб ишлади. Ушбу давр мобайнида клуб 4 марта Франция чемпиони бўлди. Шунингдек, 1993 йилда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.
1990-93 йиллар давомида у "Adidas"га ҳам раҳбарлик қилди.
1990 йиллар ўртасида у келишилган ўйинларни ташкил қилиш билан айбланиб, қамоқ жазосига тайинланди ва ўшанда "Марсель"нинг 1992/93 йилги чемпионлиги олиб қўйилиб, жамоа иккинчи дивизионга тушириб юборилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии