Марсел Маркеш: "Ўзбекистон терма жамоаси тўпга яхши эгалик қилди. Терма жамоангизнинг жисмоний ҳолати жуда яхши"
07 сен 2024 09:55
Новости
Марсел Маркеш: "Ўзбекистон терма жамоаси тўпга яхши эгалик қилди. Терма жамоангизнинг жисмоний ҳолати жуда яхши"
Бразилия терма жамоаси футзалчиси Марсел Маркеш Ўзбекистонга қарши учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
"Жуда яхши ва курашларга бой учрашув бўлди. Рақибимиз жисмоний томонлама кучли жамоа экан. Терма жамоангиз тўпга яхши эгалик қилди ва анча зич ҳимояланди. Жаҳон чемпионатига тўхталадиган бўлсак, биз бир неча кун олдин Ўзбекистонга етиб келдик ва ҳозирги кунда мундиалга тайёргарлик кўряпмиз. Қийин гуруҳдан жой олдик деб ўйлайман. Осон бўлмаган учрашувлар кутиб турибди. Мундиалда Аргентина, Португалия, Испания, Марокаш ва Франция каби жуда кучли терма жамоалар бор" - дея фикр билдирди Ўзбекистон дарвозасига 4та гол киритган Марсел

Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии