"Марсель" ҳимоячиси Саудия Арабистонига кўчиб ўтади
17 янв 2024 20:10
Новости
Франциянинг "Марсель" клуби ҳимоячиси Ренан Лоди Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига ўтади, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, 25 ёшли Лодининг трансфери бўйича келишув ҳужжатлари тез орада имзоланади. Бразилиялик футболчининг шартномаси 3,5 мавсум, яъни 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган. "Марсель" 20 миллион евро олади.
Ренан Лоди жорий мавсум "Марсель" сафида 23 та ўйинда иштирок этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии