RU

Последние новости

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  43 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Марлен Чобанов: "Терма жамоага чақирилганимдан бағоятда хурсандман" Новости

Марлен Чобанов: "Терма жамоага чақирилганимдан бағоятда хурсандман"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Марлен Чобанов Грузияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Илк марта терма жамоага чақирилганимдан бағоятда хурсандман. Жамоа жуда аҳил ва бу менга ёқяпти. Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қиламиз. 

Рақибимиз кучли, ҳар ҳолда Европа терма жамоаси. Уларга қарши ўйинга жиддий ҳозирлик кўряпмиз. 

Терма жамоада яхши рақобат бор, буни яхши тушунаман. Майдонда бор кучимни сарфлаб, ижобий хислатларимни кўрсатишга интиламан ва Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб равишда ҳимоя қиламан", – деди Чобанов.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммолар туфайли бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги ойдинлашгач, унинг ўрнига “Пахтакор” клуби аъзоси Марлен Чобанов термага жалб этилган эди.

Грузия ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини эртага Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика