Маркос Алонсо: "Хаддерсфилд" футболчилари ифлос ўйнашди"
10 мая 2018 15:22
Новости
Маркос Алонсо: "Хаддерсфилд" футболчилари ифлос ўйнашди"
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо "Хаддерсфилд"га қарши кечган Преьер-лиганинг 35-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Биз жуда хафамиз. Омадимиз келмади, ўйинда устунлик қилдик, гол ўтказиб юбордик ва ғалаба тўпини кирита олмадик. Рақиб футболчилари ифлос ўйнашди, илк дақиқалардан вақт чўзишга ҳаракат қилишди, ҳакам эса бунга кеч эътибор қаратди. Уларнинг дарвозабони ҳар бир тўпни тепиши учун бир дақиқадан вақт сарфлади ва ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида сариқ карточка олди. Бу тўғри ёндошув деб ўйламайман, ҳакам бунга аввалроқ чек қўйиши керак эди, бироқ биз барибир гол ўтказиб юбордик ва ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик.
Бугун улар кўпчилик бўлиб ҳимояланишди, "Хаддерсфилд" "Манчестер Сити"га қарши аввалги ўйинда гол ўтказмади, бундай бўлиши осон эмас. Дуранг бизни қониқтирмади" - дейди Алонсо.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии