Маркес Лопес Ўзбекистонга қарши ўйинда қандай тактика қўллаганини маълум қилди
		
		04 фев 2024 01:57
        Новости	
	 
				 
				Маркес Лопес Ўзбекистонга қарши ўйинда қандай тактика қўллаганини маълум қилди
— Жаноб мураббий, ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоасининг кучсиз жиҳатлари сўралганда ҳозир айтсам режаларим очилиб қолади дегандингиз. Бугун сиз ғалаба қозондингиз, ҳозир Ўзбекистон терма жамоасининг заиф нуқталари ҳақида гапира оласизми, умуман ўйинга қандай режа билан тушгандингиз?
— Ўзбекистон терма жамоасини яхши таҳлил қилгандик. Уларнинг қайси жиҳатларда кучли эканлигини жуда яхши билардик. Камчиликлар ҳақида гапирсак, ўйиндан олдин аниқ режага таянгандик. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг олдиндаги икки нафар ўйинчиси жуда тезкор (Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев — Championat.Asia) эди ва уларни ёпишимиз талаб этиларди. Агар шу икки ўйинчи нейтраллаштирилса ғалаба бизники бўлишини билардик. Мақсадимиз айнан шу эди ва буни уддаладик. Ўйиннинг бошида гол уриб олдик, кейин эса асабийлашганимиз сабабли ўйинимиз сифати тушиб кетди, иккинчи бўлимда эса тўп ўтказиб юбордик. Аммо, ўйинни охиригача олиб бориб якунда пенальтилар сериясида ғалаба қозондик.
Маркес Лопес иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани тез орада сайтимиз орқали эълон қилинади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии