RU

Последние новости

15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  1 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  1 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  46 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2

Марказий ўйин ғолиби, захирадан тушган легионер — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари Новости

Марказий ўйин ғолиби, захирадан тушган легионер — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 18-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони – Жавоғир Илёсов (ОКМК)

ОКМК бу тур ўз майдонида "Сурхон" билан ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув давомида олмалиқликлар посбони Жавоҳир Илёсов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа Илёсов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

"Насаф" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" турнинг марказий ўйинида Намангандан 3 очко билан қайтишди. Шу тариқа "Насаф" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси – Андрия Филипович ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида захирадан майдонга тушган Андрия Филипович иккита чиройли гол уришга эришди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Айнан Филипович сайтимиз талқинига кўра 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 18-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Рустамов (ОКМК)

ОКМК - "Сурхон" учрашувининг 88-дақиқасида Дилшод Аҳмадалиевнинг ажойиб узатмасидан кейин Ойбек Рустамов тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, чиройли гол урди. Бу гол якунда ғалаба голи ҳам бўлди. Айнан Рустамов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика