RU

Последние новости

14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  0 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  0 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  9 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  25 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  20 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  6 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  38 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  19

Марказий Осиё. "Ордабаси" кубокда ютқазди, "Алай" дуранг ўйнади, "Аркадағ" эса янги стадионга кўчди Новости

Марказий Осиё. "Ордабаси" кубокда ютқазди, "Алай" дуранг ўйнади, "Аркадағ" эса янги стадионга кўчди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар 

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров


Қозоғистонда кубок ярим финалининг дастлабки баҳслари ҳамда чемпионатнинг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик икки нафар ҳамюртимиз тўп тепаётган "Ордабаси" клуби дастлаб кубок ярим финалининг дастлабки учрашувида "Астана" 0:1 ҳисобда ютқазди. Умаров баҳсни асосий таркибда бошлаган бўлса, Абдихолиқов 64-дақиқада унинг ўрнини эгаллади. Иккинчи ўйинда эса Игорь Сергеевнинг собиқ клуби "Тобол" "Атирау"ни шу ҳисобида енгди. Жавоб баҳслари 8 июль куни ўтказилади.

"Астана" -"Ордабаси" 1:0

Гол: Иванович (73).

"Астана": Заруцкий, Ароян, Астанов (Оурега, 68), Басманов (Иванович, 68), Бейсебеков, Дарабаев (Эбонг, 46), Дарбо, Досмагамбетов, Йованчич, Оганесян, Прокопенко (Жаксиликов, 75).

"Ордабаси": Шаизада, Матич, Астанов (Суюмбаев, 81), Ауро (Жаксиликов, 86), Васильев, Ерланов, Жоржиньо (Садовски, 64), Малий, Мбож, Тунгишбаев (Федин, 81), Умаров (Абдихолиқов, 64).

Огоҳлантиришлар: Досмагамбетов (21), Дарабаев (36), Астанов (59), Абдихолиқов (83).

Шунингдек, мамлакатда чемпионатнинг 14-тур учрашувлари ўтказилди. "Ордабаси" "Ақсу"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Турнир жадвалида "Астана" 38 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Улардан иккита кам ўйин ўтказган ҳолда уч очко ортда қолаётган "Ордабаси" 2-ўринда бормоқда. 

15-тур учрашувлари 15–16 июль кунлари бўлиб ўтади. Ундан аввал эса еврокубокларнинг дастлабки саралаш баҳслари ўтказилади.

15 июль (шанба)

Мақтаарал-Қайсар

Оқжетпес-Қайрат

Атирау-Ордабаси

Шахтёр-Ақтобе

16 июль (якшанба)

Қизилжар-Тобол

Каспий-Жетису

Қирғиз Республикаси

Ўзбекистонлик футболчилар 

Алай - Ислом Абдуллаев 

Алай - Жавоҳир Соҳибов 

Алай - Абдулазиз Юсупов 

Дордой - Кемран Нажафалиев

Қора Болта - Муҳриддин Аҳмедов

Нефтчи Қўчқор Ота - Азамат Аҳмедов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Муҳаммадали Турсунов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Достонжон Рашидов 

Нефтчи Қўчқор Ота - Отабек Ҳайдаров 

Нефтчи Қўчқор Ота - Жавоҳир Расулов 

Талант - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

Ошму Алдиер - Абдулбори Воситжонов 

Ошму Алдиер - Акром Ходжаев

Ошму Алдиер - Марадона Сафаров

Ошму Алдиер - Пўлатжон Шарипов 

Ошму Алдиер - Муҳаммадали Ашуров

Ошму Алдиер - Абураҳмон Абдулҳақов 

Ошму Алдиер - Элнур Турғунов 

Ошму Алдиер - Акмалжон Юлдашев


Мамлакат чемпионатининг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Талант" 1:2 "Мурас Юнайтед"

"Илбирс" 3:0 "ОшМУ-Алдиер"

"Абдиш-Ата" 7:0 "Кара-Балта"

"Алай" 2:1 "Дордой"

"Нефтчи" 1:0 "Алга"

Тўпурарлар жадвалида "Абдиш-Ата" форварди Эммануэль Ягр, "Дордой" ҳужумчиси Данин Талович ҳамда "Алга" футболчиси Антон Землянухин 7 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Ассистентлар бўйича эса "Абдиш-Ата" ўйинчиси Атай Жумашев 9 та голли узатма билан якка етакчи бўлиб турибди.

Чемпионатнинг 15-тур учрашувлари 1 июль куни старт олди. Унда пешқадам "Алай" ўз майдонида "Алга" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда кейинги сонимизда батафсилроқ маълумот берамиз. Бугун ва эрта қолган ўйинлар ўтказилади.

Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

Хўжанд - Хушнудбек Бозоров 

Хатлон  - Рустам Қўчқоров

Файзканд -  Зуфарджон Акбаралиев

Эсхата - Олимжон Каримов

Эсхата - Санжар Рихсибоев

Хосилот - Темур Маматмуродов

Кўктош - Темур Машарипов

Кўктош - Мухиддин Одилов

Мамлакат чемпионатининг қолдирилган 5-тур доирасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Равшан» – «Регар-ТадАЗ» – 3:1

«Кўктош» – ЦСКА – 1:0

«Эсхата» – «Истиқлол» – 0:3

«Ҳосилот» – «Хўжанд» – 1:2

«Файзқанд» – «Хатлон» – 2:0

Тўпурарлар: Манучеҳр Жалилов («Истиқлол») – 9 та, Алишер Жалилов («Истиқлол»), Шавкати Ҳотам («Файзқанд»), Азизбек Султонов («Кўктош») – 7 тадан, Эҳсони Панжшанбе («Истиқлол») – 6 та, Бахтиёр Зарипов («Эсхата»), Алишер Шукуров («Кўктош») – 5 тадан.

Шу билан жамоалар танаффусга йўл олишади. 29–30 июль кунлари кубокнинг 1/8 финал баҳслари ўтказилади. Чемпионат доирасида 15-тур ўйинлари эса 3–4 август кунлари бўлиб ўтади.

Туркманистон

Туркманистонда мамлакат чемпионати бошланмасидан илгари турнир ғолиби сифатида тахмин қилинган "Аркадағ" янги очилган Аркадағ шаҳридаги янги стадионда дастлабки учрашувини ўтказиб, "Аҳал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 

8-турдан кейин "Аркадағ" очко йўқотмаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Улардан 7 очко кам жамғарган "Алтин-Асир" иккинчи ўринда бормоқда.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика