RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Марк Вильмотс: "Эрон ҳужумкор футбол кўрсатишдан қўрқмайди" Новости

Марк Вильмотс: "Эрон ҳужумкор футбол кўрсатишдан қўрқмайди"

Эрон миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Марк Вильмотс Бельгия телеканалларидан бирига интервью берди.

Бельгиялик мутахассис ўз интервьюсида Эрондаги дастлабки кунлари қандай кечгани ҳамда терма жамоа ҳақида гапириб берди. 

- "Эронда иқтидорлар жуда кўп экан. Масалан, терма жамоа дарвозабони Алиризо Бейранванд Европанинг исталган клубида ўйнаб кета олади. Бизда шунингдек 18 ёшли ҳужумчи ҳам бор. У - Оллоёр Сайядманеш, яқинда "Фенербаҳче" билан шартнома тузди. Бу футболчи 2017 йил ФИФА U-17 жаҳон чемпионатида Германия дарвозасига иккита тўп киритганди. Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида Оллоёр захирадан тушиб шу заҳоти гол урди". 

- "Лекин барибир савол туғиляпти: бизнинг ўйин услубимиз қандай кўринишда бўлади? Албатта, сен учта машғулотда ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Лекин шуни айтишим мумкин, Эрон ҳужумкор футбол кўрсатишдан қўрқмайди. Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида биз 16 марта хавфли вазият яратдик. Ёшлар секин-аста жамоа ўйинига мослашиб бормоқда". 

- "Менга янги давлатларни кашф қилиш ёқади. Эрон жуда тинч мамлакат экан. Шу пайтгача Европа ва Африкада ишладим, энди Осиёда ўзимни кўрсатмоқчиман. Менга Теҳрон ёқди, ҳаммаёқда гуллар. Терма жамоа машғулот базаси тоғ ёнбағрида жойлашган. Бу жуда зўр". 

- "Тўғриси, сиёсат ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Эрондаги сиёсий вазиятни муҳокама қилмоқчи эмасман ҳам. Мен мураббийман, яхшиси футбол ҳақида гаплашамиз. Фақат шуни айтишим мумкин, Эронда одамлар Европадаги баъзи жойларга қараганда анча тинч яшайдилар" - дея айтиб ўтди Марк Вильмотс. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика