Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
11 июн 2025 10:38
Новости
Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Унга “Манчестер Юнайтед“ жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, “қизил иблислар“ дарвозабон Андре Онанани ўрнига бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда, улар орасида Тер Штеген энг маъқули бўлиб турибди. 33 ёшли дарвозабонни Каталония клуби сотишга қарши эмас. Таъкидланишича, Марк-Андре тер Штегеннинг ўзи ҳам фаолиятини МЮда давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилган.
Германия терма жамоаси дарвозабони Каталония клубида 2014 йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда.Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган.Трансфермаркт порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии