RU

Последние новости

12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  1 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  5 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  5 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди Новости

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди

Жорий йилнинг сўнггига келиб Фарғона вилоятидаги футбол клублар сони яна биттага ошди.

Маълумки, Фарғона, Қўқон, Қувасой, Ёзёвон сингари шаҳар-туманларининг футбол жамоалари мавжуд бўлиб эндиликни Марғилон шаҳри шарафини ҳам ҳимоя қилувчи янги жамоа “Фаровон” футбол клуби ҳам ташкил қилинди. Марғилонлик бир қатор қатор миллионлар ўйини жонкуярлари сайи-ҳаракати билан ташкил этилган клуб янги мавсумдан бошлаб ўз фаолиятини расман бошлайди.

Таъкидлаш ўринлики, йил сўнгги вилоят футболи учун анча зафарли келди. Фарғона шаҳрининг “Истиқлол” жамоаси Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига муваффақиятли йўлланма олган бўлса, Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси лигани кучлилар сафида якунланди. Бу эса Фарғонада футбол хар тарафлама жадаллик билан ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Айни пайтга келиб “Фаровон” футбол клубини ташкил этиш бўйича сўнгги расмий ишлар ниҳояланди ва жамоа келгуси йилдан бошлаб Фарғона вилояти иккинчи лигасида ўз фаолиятини бошлайди. 2018-йилга келиб эса жамоани Биринчи лигага чиқиши борасида мақсад ва вазифалар тайинланди. Шу қатори клуб қошида футбол мактаби ҳам ўз ишини бошлайди. “Фаровон” ФКни ташкил қилишдан асосий мақсад, вилоятда футболни янада ривожлантириш, Марғилонда етишиб чиқаётган ёш футболчиларни профессионал ва етук ижрочи сифатида тарбиялаш шунингдек Марғилонга катта футбол ҳавосини олиб келишдир. Албатта яқин келажакда жамоа олдига Олий лигага чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз эса “Фаровон” ФКнинг янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика