RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор» Новости

Марат Мифтахуддинов: «Якка тартибда шуғулланиш билан жамоавий машғулот орасида фарқ бор»

Карантинда ҳукуматимиз томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилаётган "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахуддинов ўз фикрларини билдирди.

- Барча қатори мен ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда уйдаман. Асосий вақтим эски учрашувларни таҳлил қилиб, хатолар устида бош қотириш билан ўтяпти.

Футболчиларга уйда шуғулланишлари учун вазифалар берилган. Буни максимум даражада назорат ҳам қилиб турибмиз. Бироқ уйда якка тартибда шуғулланиш бошқа, жамоавий машғулотлар умуман бошқа. Қолаверса, карантин муддати қанча чўзилса якка тартибдаги машғулотлар ҳам чўзилаверади ва ўз-ўзидан жамоа бўлиб йиғилиш ҳам кечикади. Бу ўз-ўзидан кўп нарсага таъсир қилади.

Карантин якунлангач жамоани машғулот ўтказиб ўзига келиб олиши учун камида икки ҳафта керак бўлади. Шунда ҳам бу икки ҳафта давомида биринчи ўйингача футболчиларнинг жисмоний ҳолатини эмас, тўп билан муомала ва бошқа жиҳатларини тайёрлаш мумкин. Жисмоний ҳолат ўйинлар ва машғулотлар орқали яхшиланади. Аслида бундай ҳолатларда жамоани тайёрлаш учун вақт қанча кўп бўлса шунча яхши.

Биз эндигина Суперлигани бошлагандик. Олдимизда Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги баҳслари бор. Бу ёғига вақт кам, ўз-ўзидан ўйинлар орасидаги кун фарқи ҳам қисқаради. Фикримча бу йил ҳисобидан Ўзбекистон Лига Кубогини ўтказмай турган маъқул. Зеро, Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги орқали Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш мумкин, аммо Лига Кубогининг ғолиблиги ҳеч нарса бермайди. Қолаверса, бу йилдан эътиборан Лига Кубогида қўшни юрт жамоалари ҳам иштирок этиши лозим эди. Бу албатта яхши, бироқ қўшни юртда ҳам ўйин ўтказадиган бўлсак ўз-ўзидан вақт, кун керак бўлади. Бизга ҳозир ўша кунлар етмаслиги мумкин. Яна қайтараман, бу фикрим шу йилнинг ҳисобидан. Бир неча йиллик тажрибадан келиб чиқиб айтаман, жамоа минимум ҳолатда уч кун ўтказиб, тўртинчи кун расмий ўйинда майдонга тушса мақсадга мувофиқ. Аслида учинчи кун ҳам ўйнаса бўлади, фақат бундай айрим қийинчиликларга дуч келиш мумкин.

Европада маошни қанчадир фоизга камайтириш ғояси илгари сурилаётганидан хабарим бор. Бундай гап-сўзлар юртимизда ҳам кезиб юрганини биламан. Мураббий сифатида бунга қарши эмасман. Маошингни қанчадир қисмини шундай қийин кунларда хайрли ишларга ажратиш ёқимли ва кишини хурсанд қилади. Айтганимдек бунга қўшиламан, қўшилганда ҳам тўлиқ қўшиламан, фақат-фақат бунинг учун ойлик олиш керак, олганда ҳам ўз вақтида олиш лозим. Шундагина хотиржам пулингизни хайрли ишларга сарфлайсиз, - дейди Марат Мифтахуддинов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика