RU

Последние новости

11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  2 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  7 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  9 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  12 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   6 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  12 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  20 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  150 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0

Марат Бикмаев иккинчи марта иккита учрашувга четлатилди Новости

Марат Бикмаев иккинчи марта иккита учрашувга четлатилди

Суперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди.

Ўйинчи бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида турган учрашув вақтида қўли билан хунук ҳаракат кўрсатди ва бу ҳолат ўйинни томоша қилаётган кўпсонли ишқибозлар томонидан салбий қабул қилинди.

Бугун Этика қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказди ва юз берган ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди.

Қайд этиш жоизки, Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида ҳам “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатган эди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатиб, ёзма билдирги орқали Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилган ва натижада Бикмаев иккита расмий учрашувдан четлатилган эди.

Марат Бикмаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширганини асло оқлаб бўлмайди. Зеро миллий терма жамоа аъзоси барчага ўрнак бўлиши лозим аслида.

Этика қўмитаси ушбу вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Г” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаевнинг 31-тур ўйини вақтида ва унгача бўлган 23-тур учрашуви пайтида ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларидан четга чиққанини инобатга олиб, футболчини 2 та расмий ўйинга четлатди ва футболчига нисбатан 20 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика