RU

Последние новости

20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  0 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9

Марат Бикмаев бу мавсум фақат “Бухоро”га гол ура олмади Новости

Марат Бикмаев бу мавсум фақат “Бухоро”га гол ура олмади

Олий Лиганинг 2017 йилги мавсуми “Локомотив” жамоаси учун худди бир йил аввалги каби жуда муваффақиятли келди.

Зеро “темирйўлчилар” жамоаси бу йил ўзининг чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва якунда иккинчи марта Ўзбекистон чемпионати олтин медалларига эга чиқди.

“Локомотив”нинг чемпионликни тантана қилишида эса жамоа тўпурари – Марат Бикмаевнинг ҳам хиссаси беқиёс бўлди. Зеро тажрибали футболчи Олий Лига учрашувларида бирин-кетин рақиблари дарвозаларини ишғол этиб, “Локо”га муҳим ғалабаларни тақдим этди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Марат Бикмаев ортда қолган мавсумда Олий Лигада 25та учрашувда майдонга тушди ва 26 марта рақиб дарвозабонларини “хафа қилди”. Агар Бикмаев жароҳат олиб, бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлмаганида, балки у 30лик довонни ҳам забт этарди эҳтимол…

Марат Бикмаев 26та голнинг 7тасини 11 метрли нуқтадан киритгани диққатга сазовордир. Яна бир факт: Бикмаев бу йил Олий Лигада “Бухоро”дан бошқа барча клубларга гол уришнинг уддасидан чиқди.


Шунингдек, “Локомотив” сафида бу йил ёш ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам ўзини кўрсатди. “Нефтчи”дан ижарага олинган хоразмлик футболчи мавсум давомида Олий Лигада 7 бор гол киритишга муваффақ бўлди.

Қолаверса, жамоамизнинг моҳир ярим ҳимоячиси, марказда ҳам, қанотда ҳам бирдек фойдали ўйнай оладиган Сардор Мирзаев ҳам 7та гол уришга эришди.

Жалолиддин Машарипов эса 6 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Санжар Шоаҳмедов ва Икром Алибоев 4 мартадан, Тимур Кападзе 3 мартадан муваффақият қозонишди. Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев, Садриддин Абдуллаев, Азиз Амонов, Кахи Махарадзе, Олег Зотеев, Диёр Туропов, Саламат Қутибоев ҳамда Олабиран Блессинг Муйива бир мартадан гол киритишнинг уддасидан чиқишди.


Шунингдек, “Локо” томонидан киритилган голлардан 1таси автогол сифатида қайд этилиб, “Қўқон-1912”га қарши баҳсда Мурод Холмуҳаммедов ҳисобига ёзилди.

Умумий ҳисобда “Локомотив” 67та гол урди ва бу борада чемпионатнинг энг сермаҳсул жамоаси бўлди. Жамоамиз ўз дарвозасидан 20та гол ўтказиб юборди. Тўплар нисбати +47!ни ташкил этди.

Шу ўринда яна бир қизиқ факт: Ушбу мавсумда “Локомотив” дарвозасини бир нафар футболчи ҳар икки даврада ҳам ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Болқонлик ҳимоячи Аднан Ораховац 1-даврада “Пахтакор” сафида, 2-даврада эса “Динамо” таркибида “Локомотив” дарвозаси томон йўл топа олди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика