Марадона: "Шармандалик"
18 июн 2018 12:14
Новости
Марадона: "Шармандалик"
Афсонавий ҳужумчи Диего Марадона Исландияга қарши дурангдан (1:1) сўнг Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаолини танқид қилди.
"Агар терма жамоа шундай ўйнашда давом этса, Сампаоли Аргентинага қайта олмайди. Жамоа ўйинга тайёр эмас эди, бу шармандалик! Исландиялик футболчиларнинг бўйи 190 см. эканлигини била туриб, бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнамадик.
Бош мураббийни етарли даражада тайёр бўлмаганликда айблайман. Сиз 25 нафар ажойиб футболчини турнирга олиб кетишингиз мумкин, аммо улар билан ишлаш керак. Исландияликлар яхшироқ тайёргарлик кўрганини гувоҳи бўлдик ва бу ғазаблантиради" - дейди Марадона.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии