RU

Последние новости

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

МАҚОЛА. Жанжалкаш, Зидандан тарсаки еган итальян Марко Матерацци ҳақида Новости

МАҚОЛА. Жанжалкаш, Зидандан тарсаки еган итальян Марко Матерацци ҳақида

Унинг сиймоси кўз олдимизга келганда биринчи галда ЖЧ-2006 финалидаги Зидан билан юз берган тўқнашув кўз олдимизга келади.

Айримлар учун у ўта жанжалкаш, уришқоқ, симуляция ишлатиш бўйича устадек, баъзилар учун эса жаҳон чемпиони, “Интер” афсонаси ҳисобланади. Ҳа, бу – Марко Матерацци. 

25 ёшгача қуйи лигада

Марко Италиянинг Лечче шаҳрида профессионал футболчи, отаси бўлган Жузеппе Матерацци оиласида туғилган. Тўғри, Жузеппе кўпчилик таниган машҳур футболчи бўлмади. Шундай бўлсада, у “Лацио” ва Лиссабоннинг “Спортинг” жамоаларида тўп тепди. Отасининг касби ўғлининг келажагига таъсир қилмай қолмади, албатта. 15 ёшида онасидан айрилгач, унда қасддан футболчи бўлиш истаги пайдо бўлади. У катта жамоаларга ўтгунига қадар Италиянинг қуйи двизионларида анча вақт ҳаракат қилди. “Интер”га келгунича бирон бир клубда ўз ўрнини топа олмаганди. Бунга эса ўзининг оғир феъл-атвори, жанжалкашлиги сабаб бўлган. 1995 йил Б Серия иштирокчиси “Перужа” уни ўз сафига қўшиб олади. Бироқ, яна характери сабаб клубдаги мавқеини йўқотди, оғир дамларни ўтказди. Қилиқларидан безор бўлган перужаликлар “Эвертонга” пуллашади. Гарчи, бу жамоа ўша пайтда ўртамиёналар қаторида тургани Марко учун аҳамиятсиз эди. Чунки, у 25 ёшга келибгина юқори дивизионда ўйнаш бахтига муяссар бўлганди. Менимча, бу ёшгача қуйи лигаларда тўп тепиб кейинчалик Жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан футболчилар саноқли бўлса керак. Матераццининг Англиядаги саргузашти у қадар ёрқин кечмади. Чемпионатнинг кўп учрашувларини дисвалификация сабаб ўтказиб юборишга тўғри келди, уч мартта ҳакамлар томонидан четлатилди, жарималар солинди. Клуб раҳбарлари бундай футболчининг кераги йўқ деб ҳисоблашди ва чиқиш эшикларини кўрсатишди. Натижада “Перуджа”га қайтишга қарор қилди. 1999-2001 йиллар оралиғида у жамоа сафида 51та учрашувда майдонга тушди ва 20га яқин голларни урди. Ҳар қандай футболчининг устун ва кучли томонлари бўлади. Уни топиш ва фойдаланиш мураббийнинг махоратига боғлиқ.

“Интер”, жанжал, можаролар

2001 йилда “Интер” устозига айланган, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купер ўзининг прагматик услубига яқин ўйинчиларни атрофида жамлади. Улар орасида Марко ҳам бор эди. Жамоада колумбиялик Иван Кардоба билан марказий ҳимояда ажойиб тандем ҳосил қилди. Шунда ҳам у қизиққонлиги билан барчага ўзини кўрсатишга уринди, мураббий Купер ҳар қанча уринмасин шогирдининг одатини йўқ қила олмади. Ўйин пайтида рақибни аямасди, урарди, тарсаки туширарди. Шевченко, Пабло Сорин, Бенни Маккарти Маркодан жабр кўрганлар тоифасига киришади. Шу сабабли мухлислар томонидан унга “Қассоб”, “Қотил”, “Ҳайвон” лақаби берилади. Клубга келган биринчи йилидаёқ скудеттони ютишга жуда яқин келганди, "нерадзуррилар" сўнгги турларгача турнир жадвалида биринчи ўринда борарди. Аммо жамоа кутилмаганда “Лацио”га мағлуб бўлди ва учинчи поғонага шўнғийди. Йиллар давомида Матераццининг майдондаги ўрни йўқолиб борди. Лекин, жамоа ичида унинг обрўси шубҳасиз баланд эди. “Интер”даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг клуб билан жуда ёмон ҳолатда хайрлашди. Янги бош мураббий Леонардо футболчини 2011/12 йилги Чемпионлар лигаси учун рўйҳатга киритмади. Амалда дарҳол шартномасини бекор қилди ва Ҳиндистонга отланди. 

Терма жамоа ва Зидан билан тўқнашув

Марко Матерацци Италия терма жамоасида 2000 йилда дебютини нишонлаган. Очиғи, ўша пайтларда италияликларнинг марказий ҳимоясида рақобат кучли ва юлдуз футболчилар ҳаракат қиларди. Фабио Каннаваро, Алессандро Неста, Паоло Мальдинилар билан курашда ғолиб чиқиш деярли имконсиз эди. Боз устига юқорида айтганимиздек характер, можаролар уни асосий таркибда тушишига тўсқинлик қиладиган ягона омил эди. Шунинг учун 2004 ва 2008 йилги Европа чемпионатлари, 2002 йилги Жаҳон чемпионатида фақат битта учрашувда ўйнади. Бироқ, 2006 йилги Германиядаги мундиал уни кимлар учундир қаҳрамонга айлантирди. Чехия билан гуруҳ босқичидаги учрашувнинг 17-дақиқасида Неста жароҳат олади ва бош мураббий Липпи унинг ўрнига Маркони туширади. Тўққиз дақиқадан сўнг у гол уриб, термаси учун дурангни таъминлайди. Қайсидир маънода унинг голи Италияни кейинги босқичга олиб чиқади. Франция билан финал учрашуви нафақат мухлисларнинг, балки ўзининг ҳаётидаги унутилмас кун бўлиб қолди. Баҳснинг асосий вақтида ғолиб аниқланмагач қўшимча бўлимлар белгиланди. Франциянинг ҳужумидан кейин Зидан ортга қайтаётганда Матерацци Зизуга нимадир деб гапириб қолади. Кутилмаганда тўхтаган Зидан рақибининг кўкрагига боши билан қаттиқ зарба беради ва Матерацци оёғи ердан узилиб майдонга йиқилади. Зинедин бу воқеани қуйидагича изоҳлаганди: “У менинг кийимимни ушлайверганидан кейин бу ишни бас қилишини, учрашув тугагач футболкамни совға қилишимни айтдим. У эса онам ва синглимни куракда турмайдиган гап билан ҳақорат қилди. Мен бунга чидай олмадим”. Марко эса юз берган ҳолат ҳақида “Мен аслида нима дегандим” номли китоб чиқарганди. Китобда ҳар ким томонидан айтилган 260га яқин таҳминлар ёзилган. Ҳимоячи эса интервьюларини бирида батафсил гапирганди. “Сенинг синглинг каби фохишалар менга ёқади”, деб айтганини тан олган эди.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика