МАҚОЛА. “Фиорентина” афсонаси, балиқчидан футболчига айланган аргентиналик Габриэль Батистута ёхуд “Батигол” ҳақида
21 апр 2020 13:00
Новости
МАҚОЛА. “Фиорентина” афсонаси, балиқчидан футболчига айланган аргентиналик Габриэль Батистута ёхуд “Батигол” ҳақида
Болалигида дўстлари тўпни кетидан югуриб юрган пайти у бобоси Мельхиор билан Парана дарёси бўйида балиқ тутиш билан машғул бўларди. Шунинг учун деярли футболга қизиқмасди. Кунини балиқ овлаш, дарёда пул топиш билан ўтказарди. Мактабда аъло баҳоларга ўқиган Габриэль жисмоний дарсларида волейбол ва баскетбол каби спорт турларида етакчиликни қўлига оларди. Барчаси 1978 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўзгарди. Айнан ушбу мундиалда Аргентина тарихда илк маротаба мундиалда ғолиб чиқди. Марио Кемпес эса мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Кемпес ёш Габриэлнинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборганди. Батистута Кемпеснинг ўйинларидан завқланган ҳолда футболчи бўлишга жиддий аҳд қилди. Габи етук футболчи бўлсада ҳеч қачон футбол спорт турини севмаган. “Ныюэллс Олд Бойз” клубига таклиф қилинмагунигача стадион ёки телевизор орқали футболни кузатмаган эди. Шунинг учун ҳам унинг болаликдаги футболга оид маълумотлари ҳақида футболчининг автобиографиясида қайд этилмаган.
19 ёшида юқорида зикр этилган жамоада дебют қилган Габриэль бир мавсумнинг ўзидаёқ “Ривер Плейт” скаутларининг назарига тушди. Бироқ, унинг бу клубдаги фаолияти ниҳоятда қисқа кечди. Нимага деб ўйлайсизми? Сочлари сабабли. Тўғри, ғалати туюлиши мумкин. Жамоанинг ўша пайтдаги ёш мураббийи Даниэль Пасарелла шогирдидан сочларини қисқартиришни сўраган. Габи эса буни рад этган. Батистутанинг 1991 йилги Копа Америкадаги ўйини “Фиорентина” вице-президенти Витторио Горида кучли таассурот уйғотади. Турнирда футболчи етти учрашувнинг олтитасида рақиблар дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди. “Бока Хуниорс” ўз ҳужумчисини Италияга кетишига ортиқча қаршилик кўрсатмади. Боиси, унинг ортидан яхшигина маблағга эга бўлди. “Батигол” Апенин ярим оролидаги иккинчи мавсумига келиб голлар ҳисобини очди. 1992/93 йилларда бош мураббий Радиче Эффеберг Батистута, Лаудруплардан иборат кучли таркибни тузишни бошлади. Ушбу мавсумда Габи 13та гол билан тўпурарлар рўйҳатида бешинчи ўринни эгаллади. Жамоадаги омадсизлик ва пасайишлардан сўнг мураббий истеъфога чиқарилди. Бу эса футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилмай қолмади. Чемпионатда кайфиятсиз ҳаракат қилган “Фиорентина” Б серияга тушиб кетди. Батигол эса бошқа клубларнинг ёғли таклифларини рад этиб, жамоани қутқариш учун Флоренцияда қолишни афзал кўрди. Клуб раҳбари Витторио Чеккининг вафотидан сўнг унинг ўғли жамоа хўжайинига айланди. Эртакчи мураббий Клаудио Раньери орадан икки йил ўтгач жамоа мураббийига айланди. Батистута унинг бошқарувидаги дастлабки 11 учрашувда 11та гол урди. Италиялик мутахассиснинг бу рекордини кейинчалик “Лестер”да Жейми Варди такрорлади. Олисдан бериладиган кучли зарбалар, стандартлардаги тўплар, бош билан қойилмақом голлар “Батигол”ни универсал футболчига айлантирди. 1998/99 мавсумда “Фиорентина” сўнги турларгача етакчиликни сақлаб қолди. Лекин, ушбу устунликка Батистутанинг “Милан”га қарши учрашувда орттириб олган жиддий жароҳати нуқта қўйди. Якунда эса флоренцияликлар турнир жадвалини учинчи ўринда тугатишга мажбур бўлди.
Қаҳрамонимиз севимли жамоасидаги оҳирги йилида Чемпионлар Лигасида қаҳрамонлардан бирига айланди. “Уэмблида” “Арсенал” дарвозасини ўткир бурчакдан ишғолқ қилди. Узоқ давом этган фаолиятидан сўнг жамоани тарк этган футболчи А Сериянинг бошқа бир клуби Фабио Капелло устозлигидаги “Рома”га кўчиб ўтди. Римликлар футболчи учун 36 миллион евро тўлади. 30 ёшдан ошган ўйинчи учун ҳеч ким бунчалик кўп маблағ тўламаганди. “Бўрилар” унинг ёрдамида узоқ кутилган скудеттога эга бўлишди.
Афсуски, кейинги мавсумда яна жароҳати қайталаган футболчи тикланиш мақсадида “Интер”га келди. Лекин, ўйини қовушмади. Жароҳатлар кетидан жароҳатлар борган сари унинг футболга бўлган меҳрини сўндира бошлади. Умид илинжида Батистута Қатарнинг “Ал Араби" клубига ўтди. Билсангиз йигирманчи аср бошларида қатарлик шейхлар Европадан номдор футболчиларни ҳарид қилишни одат қилганди. Фернандо Йерро, Гвардиола, Франк Де Бур кейинчалик Рауль сингари юлдузлар мамлакатда миллионлар ўйини ривожлантирилди. Габриэль бутсасини михқа илганидан бир неча кун ўтгач у ҳатто юролмай қолиш даражасига келди. Ўнг оёғининг кафт қисми эркин ҳаракатланишга йўл қўймади. Оғриқ кучлилигидан тунларни кўп бор уйқусиз ўтказарди. Боринки, тўрт қадам наридаги ҳожатхонага ҳам бора олмасди. Буларга чидолмаган Габи шифокорлардан оёқларини кесиб ташлашни сўраган. Жаррохлик амалиётидан сўнг у секин-аста ўзига кела бошлади ва кичик спорт турлари билан шуғуланиб юрди. “Фиорентина” афсонаси клубдаги ўтказган даврларига афсусланмайди. Боиси, у кўп голлар урган жамоасига фойда келтирганди. Футболчи учун бундан ортиқ бахт йўқ деб ўйларди. Хурмат тариқасида Батистута "Фиорентина"нинг шон-шараф залига киритилди. Фаолияти ҳақида журналистлар биргаликда китоб ёзди. У ўз номи билан “Габриэль Батистута” деб аталди. У ўз интервьюларини бирида шундай деганди:
“Мен Флоренцияни севаман. Чунки, ҳаётимнинг энг буюк дамларини у ерда ўтказдим. Тўғри мен кўп совринлар ютмадим. Аммо, дунёга танилдим. “Рома”да ўзимни жуда ёмон ҳис қилганман”.
Қаерда ўйнаган, қанча қол урган бунинг аҳамияти йўқ. Мухлислар учун доим “Батигол” бўлиб қолаверади.
Абдулазиз Искандаров тайёрлади
Комментарии