RU

Последние новости

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  65 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Мануэль Пеллегрини: "Реал"га қарши ҳужумкор ўйнаш керак" Новости

Мануэль Пеллегрини: "Реал"га қарши ҳужумкор ўйнаш керак"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини "Реал"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Европа чемпионлар лигасидаги ярим финал ўйинидан завқ олиш лозим. Чунки "Сити" ҳар доим ҳам бу босқичга қадар етиб келавермайди. Бизни қанчалик муҳим ўйин кутиб турганини барча яхши ҳис этиб турибди. Бўшашмаслигимиз керак, рақиб ҳам финалга чиқишни жуда истамоқда. Улар ҳам бизга ўхшаб ғалабани кўзлаб майдонга чиқишади. Мен фаолиятимни совринларга қараб ўлчамайман. Уч йил ичида қилган ишларимни мевасини кўриш учун финалга йўл олмоғимиз лозим. Шунингдек, жамоам қандай ўйин кўрсатаётгани ҳам мен учун муҳим. "Манчестер Сити" ҳеч қачон ҳимоядан ўйнамайди. Ҳимояланиш орқали финалга чиқиб бўлмайди. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишимиз лозим. "Реал"га қарши ҳужумкор футбол ўйнаймиз. Финалга фақат шу йўл орқали чиқишимиз мумкин. Барча мураббийлар соврин, айниқса ЕЧЛда ғолиб бўлишни орзу қилади. Мен яна қайтараман, менга жамоам чиройли ўйнаб ғалаба қозониши муҳимроқ.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика