Мансур Саидов ва Рустам Аъзамов “Бунёдкор”нинг янги аъзолари
19 дек 2013 12:57
Новости
Мансур Саидов ва Рустам Аъзамов “Бунёдкор”нинг янги аъзолари
Мавсумлар оралиғида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Бунёдкор” сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Мураббийлар штаби талабига жавоб берганлар билан шартномалар тузилмоқда. Бунгача Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Вохид Шодиев (“Бухоро”) ва Бобур Акбаров (“Гулистон”) каби футболчилар билан “Бунёдкор” ФК ўртасида битим имзоланганди.
Бугун эса яна икки нафар янги футболчи билан келишувга эришилди. 13 йилдан буён Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Мансур Саидов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади. Шунингдек, асосан Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидаги ҳаракатлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган, ортда қолган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказган чап қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳам “қалдирғочлар” билан шартнома тузди. Ҳар иккала футболчи икки йиллик битимга имзо чекди.

championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии