Мане: "Мен "Манчестер Юнайтед"га ўтишга жуда ҳам яқин эдим"
01 июн 2019 12:04
Новости
Мане: "Мен "Манчестер Юнайтед"га ўтишга жуда ҳам яқин эдим"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане 2016 йилда "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин келгани, аммо сўнгги лаҳзаларда "қизиллар" таркибига ўтиб кетганлигига изоҳ берди.
"Мен МЮга ўтишга жуда ҳам яқин эдим, ҳатто улар билан кўришгандим ҳам. Мен у ерда бўлдим ва уларнинг хўжайини билан гаплашдим. У пайтда жамоада Луи ван Гаал ишларди".
"Улар менга шартнома таклиф қилишди, аммо ўша ҳафта менга Клопп менга қўнғироқ қилди. У менга: "Менимча сенга энг маъқул клуб бу менинг клубим. Сен "Ливерпуль"га келганинг яхшироқ". Бу ҳал қилувчи лаҳзалар эди. Мен эса унга: "Мен Ливерпульга кетяпман" деб жавоб қилдим", - дейди Мане.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 23:55 да Мадриддаги "Ванда Метрополитано" ўйингоҳида ЧЛ финал учрашуви бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии