Манчини: "92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак"
25 мар 2022 09:12
Новости
Манчини: "92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак"
Италия ушбу мағлубият сабаб, ЖЧ-2022 йўлланмасидан қуруқ қолди.
"Евро-2020 қай даражада ҳаётимнинг энг ёрқин дамларидан бири бўлган бўлса, бу сафаргиси энг ёмонларидан биридир. Гапиришга гапим йўқ. Бу футбол ва унда шундай ақлбовар қилмас вазиятлар бўлиб туради.
Аввало бундай вазиятга тушмаслигимиз кераклигини айтишим керак. Аммо биз бугун ғалаба учун барча ишни қилдик, бу ҳақида гапириш ҳам қийин.
Евродаги ғалаба ҳақли равишда қўлга киритилганди, биз ажойиб ўйнадик. Ўша турнирдаги омад кейинчалик ўз ўрнини тотал омадсизликка бўшатиб берди. Сентябрь ойидан буён ақлга сиғмайдиган ишлар бўлиб кетди.
Гуруҳда етакчилик қилгандик. Барчаси яхши бўлиши учун шунчаки биргина вазиятдан фойдалансак етарли эди, аммо йўқ. 92-дақиқада киритилган голга атаб суратлар чизилса керак деган сезги бор. Бизда ажойиб жамоа бор, аммо афсусдаман.
Шуни айтишим керакки, июлга қараганда ҳозир йигитлар учун кўпроқ қайғурмоқдаман. Ҳозир қийин вазият ва бунга менинг алоқам ҳам катта. Энди нима бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо шунда ҳам бу буюк ва ёрқин келажакка эга футболчилардир", - деди Италия терма жамоаси устози.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии