“Манчестер Юнайтед”нинг янги хўжайинлари тен Хагнинг келажаги борасида бир қарорга келишди
19 фев 2024 08:31
Новости
“Манчестер Юнайтед”нинг янги хўжайинлари тен Хагнинг келажаги борасида бир қарорга келишди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия жамоасида ишлашда давом этади.
Журналист Девид Орнштейннинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, “Манчестер Юнайтед”нинг янги хўжайинлари нидерландиялик мутахассиснинг ишидан мамнун ва уни клубнинг узоқ муддатли лойиҳасининг бир қисми сифатида кўришмоқда.
Тен Хаг 2022 йилнинг ёзида “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига айланганди. Умумий ҳисобда, 53 ёшли мутахассис МЮ бош мураббийи сифатида барча турнирларда 97 та ўйин ўтказиб, шундан 60 тасида жамоаси ғалаба қозонган, 11 тасида дуранг ўйнаган ва 26 тасида мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. “Қизил иблислар” 25 ўйинда 44 очкога эга.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии