RU

Последние новости

00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  44 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  179 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33

"Манчестер Юнайтед"дан кетиб "очилган" топ-4 футболчи Новости

"Манчестер Юнайтед"дан кетиб "очилган" топ-4 футболчи

"Манчестер Юнайтед" - фақатгина Англия эмас, дунё футболидаги энг яхши жамоаларидан бири. Клубнинг бой тарихи бор ва таркибда кучли футболчилар ўйнаган.

Аммо, "Манчестер Юнайтед"да кучли футболчилар ўзини кўрсата олмаган, бироқ улар кейинги жамоасида етакчига айланишган.

4. МЕМФИС ДЕПАЙ

Ўз вақтида Голландия чемпионатида тўпурар футболчи бўлган Депай "Манчестер Юнайтед"га мослаша олмади.

У 2015 йилнинг ёзида манкунианликлар билан шартнома имзолади ва унга 7-рақам берилди. Депай "Юнайтед" таркибида бир ярим мавсум давомида 53 учрашувда майдонга тушди ва фақатгина 7 гол киритди. 2017 йилнинг январь ойида у "Лион"га ўтди.

"Лион" таркибида у эркин ҳаракат қила бошлади. Шундагина биз 2015 йилда “France Football” нашри томонидан энг яхши ёш футболчига ўхшади.

2017/18 йилги мавсумда Депай барча турнирларда 20 гол киритишни уддалади. У жамоасининг "Лига 1"да 3-ўринни қўлга киритишида муҳим ҳиссасини қўшди. Энди Депай "Лион" билан биргаликда ЕЧЛда қатнашади.

3. ДИЕГО ФОРЛАН

Уругвайлик футболчининг МЮга трансферини айримлар учун салбий жиҳатдан классик даражада изоҳлаб бериш мумкин. У 2002 йилда "Юнайтед" билан шартнома имзолаган. Унга қадар "Индепендьенте" таркибида 80 учрашувда 37 гол киритганди.

Форлан икки мавсум давомида МЮ таркибида ҳаракат қилди ва лигада 63 учрашувда майдонга тушиб, 10тагина гол киритди.

2004 йилнинг августида у Испаниянинг "Вильярреал" жамоаси билан шартнома имзолади. Илк мавсумидаёқ 25 гол киритиб, Европанинг "Олтин бутса"сига сазовор бўлди. Шунингдек, жамоасининг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўша олди.

Форлан "Атлетико" таркибида 106 учрашувда қатнашди ва 54 гол киритишга эришди.

2. ПОЛЬ ПОГБА

18 ёшли йигитча Погба 2009 йилда "Юнайтед" билан шартнома имзолаганди. 2011 йилда захира жамоаси билан ажойиб ўйинлари ўтказганидан кейин Сер Алекс уни асосий жамоага таклиф этди.

2011/12 йилги мавсумда у "Ювентус"га шундоққина бериб юборилди.

Албатта, "Юнайтед"нинг чемпион жамоасида болакайнинг ўйнаб кетиши қийин эди. Бироқ у "Юве" таркибида ўзидан ёрқин таассуротларни қолдира олди.

2013 йилда у “Golden Boy” совринини қўлга киритди, бироқ шунда ҳам "Юнайтед"нинг эътиборини тортмади. Жамоасининг қўлга киритаётган ғалабаларида ўз ролини ўйнади. 2015 йили у ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди ва 8 гол уриб, 12 голга ассистентлик қилди. Манчестердан кетиб, Погба ўз ўйинларини топиб олди ва яна жонажон жамоасига, ўз вақтида рекорд сумма эвазига қайтди.

1. ХЕРАР ПИКЕ

Пике - "Барселона" академияси, "Ла Масия"нинг тарбияланувчиси. У 2004 йилда "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилган. Херар 3 мавсум давомида "Юнайтед" таркибида 12 учрашувда қатнашди. Шу боисдан у "Реал Сосьедад"га ижарага берилди.

2008 йилнинг май ойида у "Барселона" билан шартнома имзолади. Ўшандан буён у Каталония клуби таркибида ҳар мавсумда 25дан кам бўлмаган учрашувда қатнашмоқда.

Марказий ҳимоячи "Барселона" учун 39 гол киритишга эришган. У дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Албатта, у "Барса"га борганидан кейингина шундай даражага эришди. "Юнайтед"да эса ривожланишдан тўхтаб қолганди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика