RU

Последние новости

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  54

"Манчестер Юнайтед" учун Каталонияда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслик ҳам яхши натижа" - Андрей Канчельскис Новости

"Манчестер Юнайтед" учун Каталонияда йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслик ҳам яхши натижа" - Андрей Канчельскис

"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов "Манчестер Юнайтед" афсонаси, айни пайтда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини шуғуллантираётган мутахассис Андрей Канчельскисдан "Олд Траффорд"даги кечаги ўйин ва Сульшернинг тайинлови ҳақида сўради.

"Кечаги ўйин ҳақида қисқача гапирадиган бўлсам, ҳаммаси ҳаққоний ва адолатли бўлди. Ўйин бобида "Барселона" бир бош устунлик қилди. Натижа ҳам шунга яраша. "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумдаги кучини сарфлаб бўлди. Мавсум жуда ёмон бошланди. Кейин Моуринью истеъфога чиқарилди. Жамоа маълум вақт чуқурликда эди ва бундан чиқишни ҳам уддалади. ЕЧЛда эса ПСЖ билан жавоб ўйинида омад кулиб боқди.

"Барселона" маҳорат бўйича "Манчестер Юнайтед"дан анча устунлиги кўринди. Буни шунчаки очиқчасига тан олиш лозим. Аччиқ, лекин ҳақиқат. Албатта, "Манчестер Юнайтед" учун қайғурдик, лекин ҳозирги ҳолатни тўғри баҳолаш лозим. "Барселона" кучлилиқ қилди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бу ерда ортиқча саволларга ўрин йўқ", - деди Канчельскис.


Каталониядаги жавоб беллашувида "Манчестер Юнайтед"нинг имкониятлари мавжудми, деган саволга мутахассис қуйидаги жавобни берди:

"Имконият доим бўлади. Айниқса Европа Чемпионлар лигасида "камбэк" жуда кўп руй беради. Лекин тан олиш керак, "Манчестер Юнайтед" буни амалга ошириши жуда мушкул масала. "Барселона" бу ПСЖ эмас. Каталония жамоасида барқарорлик мавжуд. Улар ЕЧЛда, муҳим ўйинларда қандай ўйнаш таъмини олишган. "Манчестер Юнайтед" эса мавсум давомида бор кучини сарфлаб бўлди. Ортиғини кутиш ярамайди. Каталонияда дуранг билан қайтиш ҳам муваффақиятга айланади. Муҳими, жавоб баҳсида йирик ҳисобда ютқазмаслик ҳам яхши натижа", - деди Канчельскис.


"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Сульшер тайинловида адашмадими? Мазкур саволга "Манчестер Юнайтед" афсонаси қуйидагича жавоб қайтарди:

"Ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозир ҳар хил вариантларни келтириш мумкин: Адашдими ёки йўқ. Сульшер келибоқ жамоани ўзгартирмадими, ҳеч нарсани бузмади. Тўғри қилди. Янги мавсумда эса жамоани буткул ўзининг услубига монанд тайёрлайди. Янги ғояларини энди амалга оширишга уриниб кўриши мумкин. Аввал эса мавсумни кучли тўртталикда якунлаш миссиясини бажармоғ лозим. Муҳими, келаси мавсум ЕЧЛга йўлланма берувчи чиптани қўлга киритиш. Раҳбарият Сульшерда адашдими ёки йўқ, буни келаси мавсумда кўрамиз", - дея "Манчестер Юнайтед" ҳақидаги фикрларини якунлади Андрей Канчельскис. 

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика