"Манчестер Юнайтед" Триппьернинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда
14 июн 2021 10:18
Новости
"Манчестер Юнайтед" Триппьернинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда
"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер Англияга қайтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 30 ёшли англиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Манчестерликлар Мадрид клуби билан музокараларни бошлашган ва ўйинчи учун 25 миллион евро таклиф қилишган.
Триппьер "Манчестер Сити" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015-2019 йилларда "Тоттенхэм"да ўйнаган.
Триппьер ўтган мавсум "Атлетико" либосида 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист ижро этди. Футболчи мадридликлар билан бирга Испания чемпионига айланди.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии