"Манчестер Юнайтед" Погбага янги шартнома таклиф қилди
04 окт 2021 12:47
Новости
"Манчестер Юнайтед" Погбага янги шартнома таклиф қилди
"Манчестер Юнайтед" ва франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба музокаралар олиб боришмоқда.
"Қизил иблислар" футболчига йиллик 24 миллион евролик маошга эга шартнома таклиф қилишди. МЮ шунингдек битим расмийлаштирилишининг сўнгги муддатини белгилади - 25 декабрга қадар.
Погбанинг агенти Мино Райолани клубнинг таклифи қониқтирмади. Полнинг янги битимдан воз кечиши ва эркин агент мақомида бошқа клубга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Унга йилига 30 млн евро тўлашга тайёр бўлиб турган "Реал" ва ПСЖ қизиқмоқда.
Погбанинг манчестерликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии