"Манчестер Юнайтед" октябрдан февраль ойигача агентларга 10 млн. фунтдан ортиқ пул тўлаган
23 апр 2016 10:32
Новости
"Манчестер Юнайтед" октябрдан февраль ойигача агентларга 10 млн. фунтдан ортиқ пул тўлаган
Инглиз Премьер-лигаси клублари орасида "Манчестер Юнайтед" агентларга қолганлардан кўпроқ пул тўлаган.
1 октябрдан 1 февралгача манкунианлар агентлар хизмати учун 10,02 млн. фунт тўлаган. Иккинчи ва учинчи ўринларни "Ливерпуль" (6,6 млн. фунт) ҳамда "Манчестер Сити" (5,8 млн. фунт) эгаллаган.
Айни дамда Англия чемпионати етакчиси бўлиб турган "Лестер" агентлар ҳисобига 0,9 млн. фунт ўтказиб берган. АЛПнинг энг кам пул сарфлаган жамоаси "Эвертон" бўлди (0,4 млн. фунт). Кўрсатилган муддат ичида Премьер-лига клублари агентларга 46,5 млн. фунт тўлаган.
Daily Mail маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" 2014 йилнинг октябридан 2016 йилнинг февралигача агентларга 23,9 млн. фунт сарфлаган.
Комментарии