"Манчестер Юнайтед" Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр
20 апр 2019 14:24
Новости
"Манчестер Юнайтед" Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
Маълумотларга кўра, агар муносиб таклиф тушса "қизил иблислар" 25 ёшли бельгияликни ёзда сотиши мумкин. Бельгиялик ҳам жамоасини ўзгартирмоқчи, чунки клуб унга бераётган ўйин амалиётидан норози. ФУтболчига "Интер", ПСЖ ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум Лукаку МЮ сафида 42та учрашувда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 4та голли пас берди. Унинг трансфер нархи 85 млн. евро.
Комментарии