"Манчестер Юнайтед" Фред учун янги шартнома тайёрламоқда
23 фев 2022 16:04
Новости
"Манчестер Юнайтед" Фред учун янги шартнома тайёрламоқда
Бразилиялик хавбек Фред "Манчестер Юнайтед" билан ҳамкорликни узайтиришга яқин.
Клубда унинг Ральф Рангник қўл остида яхши ўйнаётганини сезишмоқда ва шу сабаб уни янги шартнома билан мукофотлашмоқчи.
"Қизил иблислар" тез орада 28 ёшли бразилиялик билан янги битим борасида музокаралар ўтказади. Амалдаги шартнома 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Фред 2018 йилнинг ёзидан бери Манчестер клубида ўйнайди. Бразилиялик жорий мавсум АПЛ доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии