"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр
06 июл 14:36
Новости
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр
"Манчестер Юнайтед" "Челси"нинг 27 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни ёзги трансферлар шорт-листига киритди.
Лондонликлар ҳужумчилар Жоао Педро ва Лиам Делап трансфер қилинганидан кейин франциялик футболчига умид қилмаяпти. Таъкидланишича, "қизил иблислар" Нкунку учун "кўклар"га 40 млн евро беришга тайёр.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии