"Манчестер Юнайтед" 4 нафар ўйинчиси билан шартномани узайтирди
05 янв 2018 21:28
Новости
"Манчестер Юнайтед" 4 нафар ўйинчиси билан шартномани узайтирди
"The Telegraph" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" бирйўла 4 нафар ўйинчи билан шартномани автоматик узайтириш бандини фаоллаштирди.
Булар: Хуан Мата, Андер Эррера, Эшли Янг ва Дэйли Блинд.
Юқоридаги тўрт футболчининг барчаси ёзда эркин агентга айланиши керак эди, лекин энди улар фақатгина 2019 йилнинг ёзида эркин бўлишлари мумкин.
Айни пайтда фақат Маруан Феллайни ёзда эркин агентга айланади, Маруан клуб билан шартномани узайтиришни рад этиб келмоқда.
Комментарии