"Манчестер Сити" ва ПСЖ Ферлан Мендига қизиқмоқда
07 янв 2023 11:10
Новости
"Манчестер Сити" ва ПСЖ Ферлан Мендига қизиқмоқда
Европа гигантлари "Реал Мадрид" футболчиси Ферлан Мендининг шартнома ҳолатини ўрганиб чиқмоқда.
27 ёшли франциялик ҳимоячи билан шартнома муддатини узайтириш Испания пойтахти клуби учун устувор вазифалар қаторига кирмайди. Шу туфайли унинг сотилиши эҳтимоли борлиги очиқланганди. “Манчестер Сити” ва ПСЖ чап қанот ҳимояси учун узоқ муддатли битим туза оладиган ишончли футболчини излаётган эди. Собиқ “Лион” футболчиси ушбу нуқтада улар учун идеал вариант бўлиши мумкин.
“Қироллик клуби” билан 2025 йил ёзига қадар шартномага эга бўлган Ферлан Менди ушбу мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер баҳоси 40 млн еврони ташкил этади.
Похожие новости
13:37
Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр 9
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии