"Манчестер Сити" Стерлингни қишда "Барселона"га қўйиб юбормайди
13 ноя 2021 02:28
Новости
"Манчестер Сити" Стерлингни қишда "Барселона"га қўйиб юбормайди
"Манчестер Сити" қишки трансферлар ойнаси вақтида Раҳим Стерлингни "Барселона"га қўйиб юбормоқчи эмас.
"ESPN" нашрининг ёзишича, "шаҳарликлар" устози 26 ёшли ярим ҳимоячини жамоанинг асосий футболчиси сифатида кўрмоқда. Шу сабабли "Ман Сити" уни кетказиб юборишга шошилмайди.
Стерлинг клуби билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатиб турибди. Амалдаги келишув эса 2023 йилга қадар давом этади. У қишга қадар асосий вақтини захирада ўтказадиган бўлса, жамоадан кетишни ўйламоқда.
Ушбу мавсумда англиялик футболчи "Сити" таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии