"Манчестер Сити" Силвага янги шартнома таклиф қилади
19 дек 2021 17:16
Новости
"Манчестер Сити" Силвага янги шартнома таклиф қилади
"Манчестер Сити" раҳбарияти португалиялик хавбек Бернарду Силва билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда.
Англия клуби ярим ҳимоячининг ўйинларидан мамнун ва маошини кўтарган ҳолда, янги меҳнат шартномаси билан уни мукофотламоқчи.
"Шаҳарликлар" футболчининг маошини ҳафтасига 300 минг фунт (~350 минг евро)гача оширишга тайёр. Бернарду бу билан жамоанинг энг юқори маош оладиган ўйинчиларидан бирига айланади.
Силванинг "Сити" билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Португалиялик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии