“Манчестер Сити” – “Ньюкасл”. Реми жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади
12 авг 2013 09:22
Новости


“Манчестер Сити” – “Ньюкасл”. Реми жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади
“КПР” клубидан “Ньюкасл” сафига ижарага ўтган ҳужумчи Лоик Реми, Англия чемпионатининг 1-турида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда иштирок этмайди.
“Ньюкасл” клуби бош мураббийи Алан Пардью, 26-ёшли французликнинг ҳақиқатдан ҳам жароҳат олганлигини тасдиқлади ва “шаҳарликлар” билан бўладиган ўйинда иштирок этмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз “Манчестер Сити” ва “Ньюкасл” клублари ўртасидаги учрашув 19 август куни бўлиб ўтади.

Комментарии