"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар
22 окт 2018 12:36
Новости
"Манчестер Сити" мухлислари учун хушхабар
"Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер човидан олган жароҳатидан қутулди.
"Шаҳарликлар" расмий сайтининг хабар беришича, инглиз футболчиси ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га қарши баҳс қайдномасига киритилди. Уокер АПЛ доирасида "Бёрнли" устидан қозонилган ғалаба (5:0)да иштирок этмади.
Шу билан бирга айни пайтда Фабиан Делф, Илкай Гюндоган ва Данилолар ҳамон клуб лазаретида.
Комментарии