"Манчестер Сити" футболчилари Фернандиньо кетганидан кейин Гюндоганни сардор сифатида танлашди. Де Брюйне вице-сардор бўлди
14 авг 2022 22:07
Новости
"Манчестер Сити" футболчилари Фернандиньо кетганидан кейин Гюндоганни сардор сифатида танлашди. Де Брюйне вице-сардор бўлди
Ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган "Манчестер Сити"нинг янги сардорига айланди.
"The Telegraph" нашрининг ёзишича, футболчиларнинг овоз бериши натижасида немис футболчиси "шаҳарликлар"нинг янги сардори этиб тайинланди. Кеча АПЛ 2-туридан ўрин олган "Борнмут"га (4:0) қарши ўйинда Гюндоган сардорлик боғичида майдонга тушди.
Фернандиньо жамоани тарк этгунга қадар Гюндоган "Манчестер Сити" вице-сардори эди.
Эндиликда ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне "шаҳарликлар" вице-сардори бўлди. Ўтган мавсум олдидан худди шундай овоз беришда бельгиялик тўртинчи ўринни эгаллаган эди.
"Манчестер Сити"нинг янги сардори учун сўровномага Кайл Уокер, Рубен Диаш ва Родри ҳам кирган.
Комментарии