"Манчестер Сити" афсонавий футболчиси Гвардиола жамоасининг АПЛдаги ягона рақибини айтди
07 сен 2023 14:09
Новости
"Манчестер Сити" афсонавий футболчиси Гвардиола жамоасининг АПЛдаги ягона рақибини айтди
"Манчестер Сити" собиқ ярим ҳимоячиси Давид Силванинг фикрича, Англияда "шаҳарликлар"га фақат битта жамоа кураш олиб боришга қодир.
"Уларнинг ажойиб жамоаси, қойилмақом футболчилари бор. Бу Пепнинг "Сити"даги саккизинчи мавсуми. Биринчи йили у лигага кўникиб қолганди, аммо ҳозир жамоани деярли тўхтатиб бўлмайди. "Арсенал" "Сити" билан курашиш имкониятига эга бўлган ягона жамоа. Қолганлар? Менимча, йўқ", – деди Давид Силва.
Эслатиб ўтамиз, Давид Силва 2010 йилдан 2020 йилгача "Манчестер Сити"да ўйнаган. У "шаҳарликлар" сафида 436 та ўйинда майдонга тушиб, 77 та гол урган, 140 та голли узатмани амалга оширган ва жамоанинг тўрт марта АПЛ ғолиби бўлишига ёрдам берган.
37 ёшли Давид Силва ушбу ёзда хочсимон пайи ёрилиши туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии