"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади
05 мар 2025 20:45
Новости
"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади
Клуб 2026 йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган ҳашаматли меҳмонхона бўйича Radisson Hotel Group билан тузган ҳамкорлик шартномаси ҳақида эълон қилди.
Меҳмонхона номи "Этихад" кампуси остидан оқиб ўтувчи Медлок дарёсидан илҳомланиб, The Medlock деб аталади.


Йил давомида фаолият кўрсатадиган ушбу отель "Этихад" стадиони ва Co-op Live'даги тадбирларга ташриф буюрувчи мусиқа ва спорт мухлислари, шунингдек, кампус ва Манчестерни зиёрат қилаётган меҳмонлар учун қулай ва шинам маскан бўлади.
Юқори тоифали меҳмонхона Radisson Blu тармоғига қўшилади ва клубнинг Etihad кампусидаги 300 млн фунт стерлинглик лойиҳасининг таркибий қисмига айланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии