RU

Последние новости

12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  2 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  3 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4

Манчестер дербиси превьюси Новости

Манчестер дербиси превьюси

Бугун Манчестер дербиси!
Англия чемпионати  28-турининг қолдирилган ўйини доирасида “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Кескин курашлар остида ўтиши кутилаётган “Манчестер жангги” превьюси билан таништирамиз.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”
“Олд Траффорд”, Манчестер.
Премьер-лига. Қолдирилган ўйин.
Сешанба, 25 март, 2014 йил.
Бошланиш вақти: 00:45 (Тошкент вақти билан)

Таркиблардаги ҳолат

“Манчестер Юнайтед”
Бугунги ўйинда Крисс Смоллинг, Жонни Эванс ва Рио Фердинандларнинг иштироки сўроқ остида. Неманья Видич эса дисквалификация қилинган. Буларнинг барчасини ҳисобга олиб, “Юнайтед” ҳимояси яна экспериментал бўлиши кутиляпти.

Дисквалификация: Видич
Жароҳатлар: ван Перси  (тизза), Эванс (тизза орти мушаклари), Смоллинг (тизза орти мушаклари), Фердинанд (елка).
Иштироки сўроқ остида: Валенсия



“Манчестер Сити”

Жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг таъкидлашича, Серхио Агуэро ва Матья Настасич жароҳатини даволатиш жараёнини давом эттирмоқда.  Лекин жамоа ҳимоясидаги энг асосий куч -  Винсент Компани дисквалификацияни ўтаб, сафга қайтди ва бугун майдонга тушади.

Дисквалификация: йўқ.
Иштироки сўроқ остида: Агуэро (тизза ости), Настасич (тизза), Ричардс (мушак).

Жамоалардаги ҳолат
“Манчестер Юнайтед”
51 очко билан, 7-ўрин

Барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлган.

Премьер-лига доирасида “Юнайтед” ушбу мавсум сафар ўйинларида барчсадан кўпроқ очко тўплашга эришди (30). Бироқ “Олд Траффорд”даги ўйинларда 42 олиш имкони бўлатуриб, фақатгина 21 очкони қўлга кирита олди холос.
Девид Мойес жамоаси мавсумдаги тўртта шимолий-шарқий дербини бой берди.

Премьер лига доирасидаги сўнгги икки учрашувида “қизил иблислар” мағлубиятга учради.

“Юнайтед” бу мавсумда ўз майдонида учраган мағлубиятлари сони, бундан аввалги уч мавсумдаги мағлубиятлар сонига тенг (5та).

Турнир жадвалининг юқорисидан ўрин олиб турган олти жамоадан фақатгина “Арсенал”ни “Олд Траффорд”да енга олди. “Челси” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Ливерпуль”, “Эвертон” ва “Тоттенхэм”двн мағлубиятга учради.
Дэвид Мойес мураббий сифатида “Сити”га қарши 25 бора ўйнаб, 13 марта ғалаба қозонган. 12 марта “Эвертон” билан ва бир марта “Прсетен” мураббийи сифатида.
Тўпурарлар: ван Перси – 17 гол (АПЛда 11та), Руни – 15 гол (АПЛда 13 гол)



“Манчестер Сити”

63 очко билан 3-ўринда.
Барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйиннинг 4тасида ғалаба қозониб, иккитасида мағлуб бўлган.

“Сити” АПЛ доирасидаги сўнгги  саккизта сафар учрашувида мағлуб бўлмади. 6та ғалаба ва 2 дуранг.  Меҳмондаги сўнгги 4 ўйиннинг учтасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Маунэль Пеллегрини жамоаси Премьер-лига доирасида 418 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаяпти. Сўнгги марта “шахарликлар” дарвозасини “Челси” ишғол қилган.
“Сити” ҳамда “Ливерпуль” меҳмондаги сўнгги беш ўйинда энг яхши натижани кўрсатган – 4 ғалаба, 1 дуранг.

Тўпурарлар: Агуэро - 26 гол (АПЛда 15), Негредо – 23 гол (АПЛда 9), Яя Туре – 20 гол (16 АПЛда).




Ўзаро ўйинлар
Жамоалар барча мусобақалар доирасида ўзаро 165 марта тўқнаш келишган. Улардан 68тасида “Юнайтед” ғалаба қозонган. “Сити” 47 марта зағар қучган. 50та ўйин дуранг билан тугаган.

“Сити”манчестер дербиларининг сўнгги 5тасидан 4тасида мағлубиятга учрамаган.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида “мовийлар” 4:1 ҳисобида Мойес жамоаси устидан ғалаба қозонганди.
“Шахарликлар” “Олд Траффорд”га сўнгги икки ташрифида ҳам ютуқ билан қайтган.

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика