RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Манчестер дербиси ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 вазият Новости

Манчестер дербиси ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 вазият

"Манчестер Сити" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг қолдирилган 26-тур учрашуви голсиз якунланди.

Ушбу баҳсда гол киритилмаган бўлсада, майдон ва унинг атрофида бир қанча қизиқарли воқеалар бўлиб ўтди. Учрашувдаги энг қизиқ 5 вазиятни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Лингард дипломат

Маруан Феллайнининг қизил карточкаси аҳмоқона равишда ишлаб олинди. Агуэрога боши билан зарба берган бельгиялик тўғридан-тўғри четлатилди. Ҳакамнинг қароридан ғазаб отига минган Маруан Феллайни аргентиналикдан ўч олишга уринди, аммо унинг жамоадоши Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячисини тинчлантириб, майдонни тарк этишга кўндира олди.




"Сити" мухлисаси офсайд байроқчасини кўрмади

Баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган илк дақиқасида Габирэл Жезус бош билан Давид де Хеа дарвозасини ишғол қилди, аммо бразилиялик ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ўйин бош ҳаками Мартин Аткинсон байроқчани пайқаши учун бир неча сония керак бўлди ва у хуштагини чалиб, гол ҳисобга олинмаганини кўрсатди. Бироқ баҳсга ташриф буюрган "шаҳарликлар" мухлисларидан бири голни катта хурсандчилик билан нишонлашга тушиб кетди. Бир неча сония ўтиб унинг ёнидаги ишқибоз аёлни тўхтатди ва ҳакамни кўрсатиб, гол ҳисобга олинмаганини айтди.




Манчестер дербисида Венгер муҳокамаси

Арсен Венгер тақдири Лондон шимолидагилар учун қизиқ мавзу. Аммо Манчестер дербисига ташриф буюрганлар орасида ҳам франциялик мутахассиснинг келажагига қизиқадиганлар борлиги аниқланди.

Манчестер дербисидан олдин бир ишқибоз жуда ғалати ёзувли футболка билан ўйинга ташриф буюрди. "Wengerin.com (Венгер қолсин), Манчестер учун энг яхши натижа" деб ёзилган эди. Учрашув вақтида ҳам кичик самолёт "Wengerin.com" ёзуви билан стадион устидан парвоз қилди.




Сардор яна захирада қолди

Манчестер дербисидан олдин "Манчестер Юнайтед" сардори ва ҳужумчиси Уэйн Руни жуда яхши кайфиятда эди. У хатто "SkySports" камераларига қараб ҳозир ҳам юқори даражада ўйнай олишини айтди.

"Бёрнли"га қарши баҳсда (2:0) гол урган Руни Манчестер дербисида майдонга тушишга умид қилган эди, аммо бундай бўлмади.

Моуриньо қарорига кўра, Руни учрашувни захирада бошлади ва уни ўша ерда тугатди.



Жуда яқин камера, жуда яқин

Камералар ҳеч қачон Жозе Моуриньога бунчалик яқин келмаган. Моуриньо "Сити" мухлиси билан суратга тушиш учун трибунага ўтди ва ишқибознинг ниятини амалга оширди. У майдонга қайтаётганда телекамера унга жуда яқин келди, бироқ мутахассис ҳеч қандай реакциясиз йўлида давом этди.



Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика