Манба: "Интер" Фирминога таклиф билан чиқади
		
		28 янв 2023 10:37
        Новости	
	 
				 
				Манба: "Интер" Фирминога таклиф билан чиқади
"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино ёзда "Интер"га ўтиши мумкин, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport". Италия Суперкубогининг янги ғолиби бразилияликнинг савияси ва текинга қўлга киритиш имконияти манзур келмоқда. Шунингдек, "Интер" Ромел Лукакунинг ижара муддатини узайтириш мумкинлигига ишончи комил эмас.
Фирминога "нерадзурри" варианти ёқади. Қолаверса, бразилиялик футболчи маошини бироз қисқартиришга ҳам рози, чунки "Интер" унга йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр эмас.
Фирмино "Ливерпул"да 2015 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. У "қизиллар" сафида 348 та ўйинда 107 та гол урди ҳамда 78 та голли узатмани амалга оширди ва 2019 йилда Чемпионлар Лигасини, 2020 йилда эса Англия чемпионлигини қўлга киритишига кўмаклашди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии