RU

Последние новости

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  0 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  1 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи Новости

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи

Матч ТВ шарҳловчиси Роман Нагучевнинг айтишича, "Уфа" хорижий сармоя киритиладиган клубга айланиши мумкин.

"Мендаги маълумотларга кўра, бу клуб "Уфа" бўлади. Шамиль Газизовда битта эмас, балки бирданига иккита жуда яхши таклиф бор.

Улардан бири Александр Зинченкони сотиб олганлардир. Уларга клубнинг футболчига бўлган муносабати ва "Ман Сити"дан тушган таклиф маъқул келмоқда. Агар ҳузурингизга шундай клуб келса, 4 миллион ўрнига 10 миллион сўрагингиз келади, аммо "Уфа" шартномага буни қўшишга ҳаракат ҳам қилмади. Тўртми, демак, тўрт. Шарқда бу қадрланади. Бундан ташқари, Бошқирдистон – нефт минтақаси ва бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун жуда кўп имкониятларни тақдим этади.

Иккинчи вариант - "Ред Булл". "Уфа" бош директори айнан шу йўналишга оғмоқда. Уларнинг таклиф қилаётган пуллари катта эмас, бироқ истиқболи бор. "РБ" ўз спорт лойиҳаларидан воз кечмайди. У Бразилияда бўладими ё Австриями ёки Германия, фарқи йўқ – бунинг бари натижа устида ишлаш ва омма назарида бўлиш истагидан. "РБ Гана" юқорида айтилганлардан истисно, клуб 6 йил олдин ғойиб бўлган. Аммо мен Россияда бизнес қилиш ҳали ҳам осонроқ эканлигига ишонаман.

"Уфа раҳбарияти" аллақачон улар билан бир нечта учрашувлар ўтказган. Тез орада ҳаммаси ҳал қилинади", – деб ёзди Нагучев.

Аввалроқ, "Ман Сити" холдингининг Россияда клуб сотиб олиш истаги борлиги ҳақида хабар берилганди. City Football Group холдинг компанияси таркибига 9 клуб киради. Булар "Манчестер Сити"дан ташқари, "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Йокогама Ф. Маринос" (Япония), "Монтевидео Сити Торке" (Уругвай), "Жирона" (Испания), "Сычуань Цзюню" (Хитой) ва "Ломмел" (Бельгия).

Ред Булл эса "Лейпциг", "Зальцбург", "Нью-Йорк" ва "Бразил" футбол клубларини бошқаради. Шунингдек, Ред Булл хоккей, "Формула-1", мотопойга ва бошқа спорт турлари бўйича ўз жамоаларига эга.


Мутолаа учун. "Ред Булл" маркетинги – бу келажак ёхуд "Artel Neftchi", "Ucell Navbahor"...

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика