“Ман Сити” Холанд ва Грилишнинг трансферига қанча пул ажратмоқчилиги маълум
31 мар 2021 19:28
Новости
“Ман Сити” Холанд ва Грилишнинг трансферига қанча пул ажратмоқчилиги маълум
“Шаҳарликлар” ёзда таркибни яхшигина кучайтирмоқчи.
Клубнинг асосий трансфер мақсади эса “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд ва “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш эканлиги айтилмоқда. Жамоа устози Пеп Гвардиола таркибни ёшартиришни истамоқда, боиси, Кевин де Брюйне, Риёд Маҳрез ва Илкай Гюндоган кейинги мавсум 30+ ёшда бўлади.
Daily Mail манбасига кўра, “Сити” Холанд ва Грилишнинг харидига 200 млн фунт сарфламоқчи.
Гвардиола Холандни ёзда клубдан кетадиган Серхио Агуэрога идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда. Эрлингнинг отаси Альф-Инге Холанд “шаҳарликлар” шарафини 3 мавсум давомида ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии