"Ман Сити" ва МЮ Сауль учун курашмоқда
18 мар 2020 18:00
Новости
"Ман Сити" ва МЮ Сауль учун курашмоқда
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Футболчининг харидига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этиш керакки, Саулнинг "Атлетико" билан бўлган шартномасида инглиз клубларининг қизиқишини уйғотадиган бир жиҳат бор.
"Атлетико" ёздан бери Испания терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолашга уриниб келади, аммо ҳозирча уринишлар муваффақиятсиз. Саулнинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Битимда уни 150 миллион еврога харид қилиш борасидаги банд бор. Айнан шу банд "Сити" ва "Юнайтед"нинг қизиқишини оширмоқда.
25 ёшли Сауль "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади, у Испания терма жамоасида 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Комментарии