RU

Последние новости

08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  5 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  24 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  12

"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью) Новости

"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)

Бугун, 17 май санасида Англия Кубоги финал ўйини доирасида "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" учрашуви бўлиб ўтади.

Англия Кубоги учун мазкур ҳал қилувчи баҳс афсонавий "Уэмбли"да бўлиб ўтади. Унда кутилмаган финалчи "Кристал Пэлас" ва бир мунча омадсиз мавсум ўтказаётган "Манчестер Сити" тўқнаш келади.


"Кристал Пэлас"

1. "Кристал Пэлас" мавсум охирини сифатли тарзда ўтказмоқда
Жорий мавсумнинг иккинчи қисми "бургутлар" учун омадли кечмоқда. Охирги 24 учрашувда 14 ғалаба ва бор йўғи 4 мағлубият. Охирги 5 учрашувда умуман мағлубиятга учрамаган ва уларнинг 3 тасида бевосита ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган рақиблар билан рўбарў келганди. "Кристал Пэлас" ҳақли равишда Кубок финалигача етиб келди ва ўз тарихида биринчи марта ушбу совринни қўлга киритиш учун бор кучини беради. Лондонликлар бунгача икки бор финалга етиб келган, бироқ ҳар иккисида мағлуб бўлганди.

2. "Кристал Пэлас"нинг энг кучли футболчилари ўйинга тайёр
Мавсумнинг энг муҳим учрашувига "Кристал Пэлас" деярли йўқотишларсиз етиб келди. Фақатгина Адам Уортоннинг иштироки сўроқ остида қолмоқда. 21 ёшли англиялик футболчи "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда жароҳат олиб, 61-дақиқада алиштирилган ва "Тоттенхэм" билан ўйинни ўтказиб юборганди. Жефферсон Лерма ва Уилл Хьюз "шпорларга" қарши яхши ўйин ўтказди, лекин асосий таркибда улардан фақат биттаси қолади, чунки Даити Камада учун жой кафолатланган.



3. "Кристал Пэлас" ҳужум чизиғи билан мақтана олади, лекин "Сити"га қарши ўйинлар қийин кечган
Бугунги "Кристал Пэлас"нинг бошыа клублардан ажратиб турувчи жиҳати шундаки — жамоа ёрқин ва ўта ҳужумкор футболни хуш кўради. Натижада, охирги вақтларда клуб камдан-кам ҳолларда майдонни голсиз тарк этмоқда. Турли мусобақаларни инобатга олгандаги 21 та ўйиндан фақат 2 тасида лондонликлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади — "Ньюкасл" ва "Борнмут". Эътиборли томони шундаки, бу оралиқдаги 13 учрашувда "Кристал Пэлас" футболчилари рақиб дарвозасини камида 2 мартадан ишғол этган. Бундан ташқари, "бургутлар" "Сити" билан сўнгги тўрт ўйинда 8та гол уришни уддалашган.


"Манчестер Сити"

1. "Ман Сити" финал олдидан чемпионатда иккита нурсиз ўйин ўтказди
"Ман Сити" чемпионатда ҳам муҳим масалани ҳал қилмоқда — буткул омадсиз мавсумни ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш орқали, бироз яхши томонга ўзгартириш мумкиндек. Ҳозирга келиб имкониятлар ҳам жуда яхши, аммо аввалги икки турда "Вулверхэмптон" ва "Саутгемптон"га қарши ўйинлар оғир ўтди. "бўрилар"ни ҳеч бўлмаса кичик ҳисобда таслим эта олган "шаҳарликлар" чемпионатнинг яққол аутсайдери дарвозасига йўл топа олишмади. Ким билади дейсиз, балки жамоа айнан Кубок финалига максимал равишда пухта тайёргарлик кўришни ният қилгандир.

2. Аке, Родри ва Стоунс ҳамон жамоага ёрдам беролмайди
Ҳимоячилар Натан Аке ва Жон Стоунс ўйинни мос равишда тўпиқ ҳамда сонидаги муаммо туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Аке яқинда машғулотларга қайтган бўлсада, бу икки футболчи йўқлигига жамоа ўрганиб ҳам улгурди десак, муболаға бўлмайди. "Олтин тўп-2024" соҳиби Родри шу кунларда жамоавий машғулотларга қайтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ "Кристал Пэлас"га қарши уни майдонда кўришимиз эҳтимоли паст. АПЛнинг охирги турларида эса испаниялик кўриниш берса, ажаб эмас.


 

3. Охирги вақтларда "Ман Сити"да яратувчанлик билан боғлиқ муаммо бор
Англия Кубогидан аввалги бир нечта учрашувда "шаҳарликлар" ҳужум борасида муаммоларга дуч келди. Ҳаттоки норвегиялик Эрлинг Холанднинг сафга қайтиши ҳам "Саутгемптон" ҳимоясини ёриб ўтиш учун ёрдам бермади, ундан аввалги турда "Сити" "Вулвз"га қарши қийинчиликларга рўбарў келганди. "Астон Вилла" билан ўйиндаги икки голдан ҳам шошилинч хулоса қилмаслик зарур, чунки ўша баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари ўз имкониятларидан максимум равишда фойдаланганди. Аммо "Пэлас" билан ўйинда вазият яхши томонга ўзгариши мумкин, чунки рақибнинг ўзи ҳам ўйинини ҳимоядан қурмайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика