RU

Последние новости

08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  3 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  22 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  17 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  567 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4

Маъмур Икромов: “Жарима майдони ташқарисида тўпни ушлашга мажбур бўлдим" Новости

Маъмур Икромов: “Жарима майдони ташқарисида тўпни ушлашга мажбур бўлдим"

Олйи лиганинг 11-турида сафарда “Бухоро” билан куч синашган “Локомотив” қийин ғалабага эришди.

Айтиш лозимки, учрашувнинг 85-дақиқасида дарвозабон Маъмур Икромов ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида тажрибали дарвозабон билан суҳбатлашдик. 

- Маъмур ака, “Бухоро”га қарши баҳснинг иккинчи таймида қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдингиз. Бу вазиятга ўзингиз изоҳ бериб ўтсангиз дегандик. 

- Майли. Ўша вазиятда ўз постимни ташлаб чиқиб кетгандим. Биласиз дарвозабонларга ҳам жарима майдони ташқарисида қўл билан ўйнаш мумкин эмас. Мен эса шундай вазиятга тушиб қолдим ва тўпни ушлаб қолишга мажбур эдим. Табиийки ҳакам майдонни тарк этишимни сўраб, қизил карточка кўрсатди. Бунга ортиқча эътироз бўлиши мумкин эмас. Яхшиҳамки, шу куни сафардан уч очко билан қайтдик. 

- Дарвозангиз томон белгиланган пенальти борасида нима дейсиз?

- Бу вазиятда ҳакам ҳимоячи Неманья Яничични жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузди деб топди. 11 метрлик бермаса ҳам бўларди. Чунки вазият 50га50 эди. Пенальти тепилаётганида тўп йўналишини топган бўлсамда, уни қайтариб юбора олмадим. Бироз узоқ бурчакка йўналтиргани боис, қўлим етмади. 

- Умуман ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил “Локомотив” чемпионлик учун курашмоқда. Бунинг учун гоҳ уйда, гоҳ сафарда бўлсин фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бухорога ҳам табиийки уч очкони қўлга киритиш мақсадида боргандик. Ўйин аввалига биз учун омадли бошланди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгандик. Сўнг ҳимояда ўзмизнинг хатоимиз эвазига иккита гол ўтказиб юбориб, ҳисобни тенглашишига йўл қўйдик. Шу тариқа танаффусга дуранг билан чиқиб кетдик. Иккинчи таймда асосий эътиборни ҳужумга қаратган холда, фақат ғалаба учун харакат қилдик. Ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик. Мезбонлар асосан қарши ҳужум тактикасида харакат қилди. Уларни афтидан дуранг ҳам қониқтирарди. Менга шундай туюлди. Учинчи гол киритилишида озми-кўпми ҳисса қўшдим. Яъни тўпни олдинда турган жамоадошим Жасур Ҳасановга оширганимдан кейин у рақибларидан қочиб кетган холда, дарвозани ишғол этди. 

- “Бухоро”дан қандай ўйин кутгандинглар?

- Уларнинг шундай ўйнашини кутгандим. Чунки жамоа аутсайдер бўлиб юрибди. Орқага йўл йўқ эди. Очко олиш учун астойдил харакат қилди. Мағлуб бўлган тақдирда ҳам улар “Локомотив”га ютқазди деб мухлислар буни тўғри қабул қилишини билди ва очиқ ўйин кўрсатди. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика