Маъмур Икромов "Локомотив" билан шартномасини узайтирди
05 янв 2016 10:15
Новости
Маъмур Икромов "Локомотив" билан шартномасини узайтирди
Тошкентнинг "Локомотив" клуби посбони Маъмур Икромов фаолиятини шу клубда давом эттирадиган бўлди.
"Темирйўлчилар" 3 январь куни Тошкентда иккинчи йиғинни бошлашди. Бу ҳақда "Футбол Экспресс" газетаси хабар бермоқда. Жамоа машғулотларида Садриддин Абдуллаев, Ойбек Қиличев, Мурод Холмуҳаммедов каби футболчилар ҳам иштирок этишмоқда.
Дарвоқе, куни кеча дарвозабон Маъмур Икромов клуб билан шартномасини узайтирди. Режага кўра жамоа 9 январь куни хориж йиғинини ўтказиш учун Дубайга жўнаб кетадилар. Бу йиғин 23 январга қадар давом этиши кўзда тутилган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии