RU

Последние новости

23:17Конференциялар лигаси. "Бетис" - "Фиорентина" ҳамда "Юргорден" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 23:09Европа лигаси. "Атлетик" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  3 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  9 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  2 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  6 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  5 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  12

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган” Новости

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган”

Яқинда “Локомотив” сафига қўшилган тажрибали дарвозабон Маъмур Икромов жароҳат олган Игнатий Нестеровнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Лекин “Локо”нинг Осиё Чемпионлар лигасининг “Ал Ҳилол”га қарши ўтган дастлабки турида ёш посбон Аброр Каримов асосий таркибга киритилганди. Лекин Икромов ўзига албатта имконият берилишидан умидворлигини айтди.

“Мен “Локомотив”га катта мақсадлар билан ўтганман, - дейди Икромов. – “Ал Ҳилол”га қарши ўйинда майдонга тушишимни кутгандим. Аммо мураббийлар Аброр Каримовга ишонч билдиришди. Шунга қарамасдан, бизда ажойиб жамоа бор. Қачондир мен ҳам ўз ўйинларим билан “Локомотив”га ёрдам беришимга ишонаман. Мураббийлар ишончини қозониш учун астойдил ҳаракат қиламан. Олдимизда турган вазифа эса “Фулад”ни мағлубиятга учратишдир.

Ҳозирда барчамизнинг фикру-ҳаёлимиз ушбу ўйинга қаратилган. Шу ўринда бир масалага ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Олдинги интервьюмда “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” клублари ҳакда гапирганимда, мухлислар буни нотўғри тушунишибди. Мен бу жамоаларни камситмагандим, шунчаки ҳозирги вазиятда чемпионлик учун кураша олмаслигини назарда тутиб айтгандим. Аслида улар ҳурматга лойиқ клублардир. Агар гапим мухлисларга оғир ботган бўлса узр сўрайман. Бу жамоаларга янги мавсумда омад тилайман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика