RU

Последние новости

16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  1 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  3 15:12Хорхе Вальдано Карло Анчелоттини танқид остига олди  0 14:47Расман: "Монако" собиқ устози "Ал Айн"ни бошқаради  2 14:24ОКМК катта қийинчилик билан "Олимпик" билан дуранг ўйнаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  4 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  4 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  4 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  34 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  6 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди Новости

Мамазулумов, Шодмонов ва Рустамов "Олмалиқ"ни тарк этишди

Ўз олдига юқори олтиликка киришни мақсад қилган “Олмалиқ”, биринчи давра якунига кўра ижобий натижа қайд этиб турибди.

Қишқи ўқув-машғулотлари давомида таркибни сезиларли тарзда кучайтирган жамоамиз бу йил ўзгача футбол намойиш этмоқда. Ўтган йилларда баъзи ўйинларда ҳатто ўз майдонида ҳам ҳимоя ва қарши ҳужум тактикаси асосида тўп сурган футболчиларимиз, жорий мавсумда майдонда ҳужумкор ўйин кўрсатиб рақибга ҳар томонлама қаршилик кўрсата оляпти.

Ўйин статистикаларига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар бир ўйинда ўртача 10-12 марта гол уриш имконияти бўлган хавфли ҳужумлар ташкил этиляпти. Айни вақтда жамоамиз аъзолари рақиблар дарвозасига 20та тўп киритган. Евгений Гоголь ва Зафар Полвоновлар ҳисобида 5тадан гол мавжуд. Шахбоз Эркинов ва Санжар Шоаҳмедов 3тадан гол уришга эришган. Шунингдек, Достон Абдураҳмонов, Мўйдин Мамазулумов, Зоҳир Пиримов ва Диёржон Туроповлар ҳисобида биттадан гол бор.

Жамаомизнинг биринчи давра ўйинларига қисқача тўхталадиган бўлсак, биринчи турда сафарда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан жанговор дуранг қайд этилди. Икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ҳолда сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан чиқарилди. Иккинчи турда ўз майдонимизда табиат инжиқликлари билан курашган ҳолда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Учинчи ва тўртинчи турларни сафарда ўтказган жамоамиз бир хил 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Гулистонда “Гулистон” ва Самарқандда “Динамо”га қарши баҳсларда жамоамиз ғалаба қозонишига омад етишмади дейиш мумкин. Жамоа бешинчи турда ўз майдонида мамлакатнинг тўрт карра чемпиони “Бунёдкор”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Олтинчи турда сафарда “Бухоро” билан ўтган ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган ҳолда, сўнгги дақиқалардаги биргина қарши ҳужум натижасида мезбонларга 3 очко тақдим этилди.

Еттинчи турда муваффақиятсизлик ўз майдонимизда “Навбаҳор” билан давом этди. Гарчи рақиб дарвозасини уч марта ишғол бўлсакда, очко ололмадик. Сабаби, меҳмонлар бу ўйинда кам сонли ҳужумлардан самарали фойдаланиб 4:3 ҳисобида ютуқни Наманганга олиб кетди. Саккизинчи турда Ғузорга сафар уюштирган жамоамиз 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Тўққизинчи турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3:1 натижа билан мағлуб этилди. Ўнинчи турда Бекободда “Металлург”га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ўн биринчи турда амалдаги чемпион “Пахтакор” ўз майдонимизда 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ўн иккинчи турда Тошкентда “Локомотив”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Ва ниҳоят ўн учинчи турда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби 4:1 ҳисобида мағлуб этилди.

Бу учрашувларда жамоа бош мураббийи жами 23 футболчи хизматидан фойдаланди. Жамоанинг ўртача ёши 25,7ни ташкил қилди. Достон Абдураҳмонов барча 13 ўйинда иштирок этган ягона футболчи бўлди. Евгений Гоголь, Мақсатмурот Шомуродов ва Зафар Полвоновлар 12тадан ўйинда майдонга тушишган.

Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этди. Ҳар уччала футболчи жамоа асосий таркиби аъзоси бўлсада, ўйинларда муқим иштирок эта олмаётганди. Жамоа раҳбарияти ва футболчи келишувига биноан шартнома бекор қилинди. Айни вақтда кетган футболчилар ўрнини тўлдириш бўйича бошқа футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика